БАРИАТРИК ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИДА БЕМОРЛАР НАФАС ТИЗИМИНИ БАХОЛАШ ОРҚАЛИ ДАВОЛАШ НАТИЖАЛАРИНИ ЯХШИЛАШ
Keywords:
бариатрик жарроҳлик, семизлик, нафас тизими, нафас йўллари муаммолари, обструктив уйқу апноэси, гиповентиляция синдроми, операцияга тайёргарлик, реабилитация, асоратларни камайтириш, даволаш самарадорлигиAbstract
Ушбу мақолада бариатрик жарроҳлик амалиётига тайёрланаётган беморларда нафас олиш тизимини баҳолашнинг аҳамияти ҳамда бу баҳолаш натижаларига таянган ҳолда даволаш самарадорлигини ошириш имкониятлари таҳлил қилинган. Семизлик билан боғлиқ нафас йўллари муаммолари, айниқса, обструктив уйқу апноэси, гиповентиляция синдроми ва нафас йўлларининг торайиши каби ҳолатлар жарроҳлик амалиётининг муваффақиятига жиддий таъсир кўрсатади. Тадқиқотда беморларнинг операциягача ва операциядан сўнгги нафас функциялари текширилиб, нафас тизимини олдиндан баҳолаш орқали асоратларни камайтириш ва реабилитация даврини қисқартириш мумкинлиги асосланган. Шу билан бирга, нафас тизимини баҳолаш бариатрик жарроҳлик натижаларини узоқ муддатли даврда яхшилашга хизмат қилади.